Соҳа: Ижрочилик санъати
Мақом ўзбек халқининг етакчи анъанавий мусиқаси ижодиётининг етакчи жанри бўлиб, у ўрта аср ва кейинги даврларда Марказий Осиё, умуман Шарқ ҳудудини ХIХ-ХХ асрларда ларзага солган ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётга ўз таъсирини ўтказган жонбахш куч сифатида намойиш этилган. Серқирра мақом анъаналари юксалиши ўзига хос мақомот тизимини шаклланишига олиб келди. Улар бастакорлар махсули бўлиб, етук хонанда ва созандалар томонидан ижро этилиб келинган. Шу боис мақомчилик санъати, ўзига хос мақом ижрочилиги юзага келди. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Шашмақом (форсча - олти мақом) – ўзбек ва тожик халқлари мусиқа меросида марказий ўрин тутган мақомлар туркуми; мақом - оҳанг, парда, ханг, усул, шакл, услуб каби воситалар билан ўзаро узвий боғланган мумтоз чолғу куйи ва ашулалар мажмуи. Шашмақом ХVIII асрларда 12 мақом тизими (Дувоздах мақом) ва Бухоро мусиқий анъаналари негизида Марказий Осиёнинг йирик маданий маркази бўлмиш Бухорода шаклланган. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Хоразм мақомлари - Ўзбекистонда тарқалган локал мақом туркуми тури. Хоразм мақомлари туркуми ХVIII - ХIХ аср бошларида Шашмақом ва Хоразм мусиқий анъаналари негизида шаклланиб, кенг ривожланган (амалиётда ушбу туркум "Олти ярим мақом" ёки "Хоразм Шашмақоми" деб номланган). |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Фарғона-Тошкент мақомлари – Ўзбекистонда мақомчилик санъатининг яна бир асосий туркумини ташкил этади. Фарғона водийсида ХIХ-ХХ асрларда кенг тарқалган туркумли (Фарғона-Тошкент мақомлари) ва туркумсиз (Фарғона-Тошкент мақом йўллари) ашула ва чолғу мақом йўллари бўлиб, улар воҳа мумтоз мусиқа меросида етакчи ўринларни эгаллаб, Шашмақом шуъбалари негизида ва маҳаллий ижрочилик анъаналари билан суғорилган. Фарғона-Тошкент мақомлари - Тошкент ва Фарғона водийси мусиқа маданиятида юзага келган мақом намуналарининг умумлашма номи. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Дутор (форсча - икки тор) – торли чертим мусиқа чолғуси, Марказий Осиё халқ (ўзбек, тожик, уйғур, туркман, қорақалпоқ)лари маданиятида кенг тарқалган. Ўзбек дутори мулойим, нафис ва ширали овози билан бошқа чолғулардан ажралиб туради. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Феруз (тош иқболи маъноси) - Хоразмда кенг тарқалган ва машҳур ашула йўллари. Беш қисмли ашула йўли туркуми: Феруз 1-5. Хоразм мақомлари туркумининг "Наво" ва "Сегоҳ" мақом шўъбалари асосида юзага келган. Лекин улар мақомлар доирасидан ташқари турса ҳам, салоҳияти асло кам эмас. Ферузлар ўзининг куйи, тик авжлари ва уларнинг ижросидаги қочиримлари билан Хоразм услубини белгиловчи ашула йўллари ҳисобланади. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Ушшоқ (арабча – ошиқлар) – ўрта аср даврида тарқалган Ўн икки мақом (Дувоздаҳ мақом) тизимида муайян мақом, Шашмақом туркумида машҳур шўъбанинг номи. Дастлаб, бу мақом лирик кайфиятларни ифодалаган. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Достон ўзбек халқининг кенг тарқалган ва йирик жанрларидан биридир. Унинг яратилиши халқимизнинг маънавий-маиший қиёфаси, ижтимоий-сиёсий курашлари, ахлоқий-эстетик қарашлари, адолат ва ҳаққоният, озодлик ва тенглик, қаҳрамонлик ва ватанпарварлик ҳақидаги идеаллари билан чамбарчас боғлиқдир. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Ўзбек мумтоз ашула йўллари ўзининг анъанавийлиги, буюклиги, таъсирчанлиги, профессионаллиги, мукаммалиги, кўплаб бадиий воситаларга бойлиги билан ўзига хос мусиқа-ижрочилик санъати турига айланган. Катта бадиий-эстетик имкониятларга эга бўлган мумтоз ашула йўллари миллий руҳ, миллий қиёфани шакллантириш, миллий қадриятларни сақлаш, бойитиш ва кейинги авлодга етказиб беришнинг самарали воситаси сифатида намоён бўлади. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Катта ашула ёки патнис ашула – Фарғона водийсига хос йирик ашула йўли ҳамда ўзига хос ижро услуби ва усули. Икки ёки ундан ортиқ (бештагача) етук хонанда томонидан чолғу жўрлигисиз галма-гал айтилади. Унинг асосий хусусиятлари бадиҳагўйлик, ҳамнафаслик, юқори пардаларда, кенг нафасда ижро этилиши, эркин услубда куйланиши, сўз ва куй мутаносиблиги, профессионалликдир. Баланд пардаларда ижро этилиши, катта авжлар мавжудлиги, сўзларнинг тингловчиларга равон етиб бориши ва таъсирчанлиги катта ашулага хос. |