Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Ўзбекистон амалий-безак санъатида анъанавий каштачиликнинг кенг тарқалган тури зардўзлик, ХХ асрнинг 90-чи йилларига келиб қайта тикланди. Унинг шаклланиши узоқ тарихий даврларга бориб тақалади. |
Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Кандакорлик, металл буюмларни ўймакорлик услуби санъати, Ўзбекистон амалий ва бадиий ҳунармандчилик санъатининг қадимий ва ривожланган туридан бири ҳисобланади. |
Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Ўзбекистонда гиламдўзлик ва кигиздўзлик халқ ҳунармандчиликнинг қадим турларидан бири ҳисобланади ва ярим кўчманчи (чорвадорчилик) тарзда ҳаёт кечирувчи юнг маҳсулот (асосан қўй ва туя)ларига жуда бой маҳаллий кабилаларнинг асосий машғулоти бўлган. Қўлда гилам тўқиш ниҳоятда сермашаққат иш, тўқувчидан қунт, дид ва маҳорат талаб қилади. |
Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Дўппидўзлик қадимдан эроний ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Дўппи Туркистон халқлари орасида (айниқса Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида) миллий либос элементига айланган. Бошқа халқлар дўппиларидан ўзбек дўппилари ўзига хос шакли, безаги билан фарқланади. |
Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Қўғирчоқсозлик - халқ амалий санъати ҳамда санъатнинг бошқа турлари сингари инсонларнинг табиатни, ён атрофни, борлиқни кузатишлари, ундан хайратланишлари ёки қўрқишлари, завқланишлари асосида туғилган. Республикамиз ҳудудида олиб борилган қазишмалар вақтида топилган одамларнинг ёки ҳайвонларнинг, фантастик-хаёлий жонзотларнинг лойдан ишланган кичкина ҳайкалчалари бунга мисол бўлиши мумкин. |
Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Ўзбекистон кулолчилик санъатининг энг бой меросини сақлаб қолган маскан ҳисобланади, чунки замонавий анъанавий ва ноанъанавий кулолчилик санъати (ХIХ асрда тарихан шаклланган) вакилларида маҳаллий маданиятнинг тарихий қатламларига қизиқишлари кузатилмоқда. |
Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Ганчкорлик Ўзбекистон меъморчилик-безак санъатининг қадимий турларидан бири бўлиб, ХХ асрга келиб Хива, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қўқон каби шаҳарлари унинг асосий марказларидан ҳисобланади. |
Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Ўзбекистон амалий санъатида ёғоч ўймакорлиги ўзига хослик билан ажралиб туради, чунки унинг усталари нафақат маиший буюмлар, балки улар меъморий қисм (устун, эшик, дарвоза ва б.) билан бир қаторда уй жиҳозларни безаш ҳам кенг тус олишига фаоллик қилишган. |
Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Каштачилик – Ўзбекистон амалий-безак санъати турлари орасида ўзининг қадимий анъаналарига эга бўлган аёллар шуғулланиб келган санъат тури ҳисобланади. Ўзбек кашталарининг ноёблиги ва гўзаллиги, унинг безак-нақшлари ва техник усулларининг кўплиги ва қадимлиги ушбу санъатнинг бой анъаналаридан далолат беради. |