Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Ёғоч ўймакорлиги

Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Тартиб рақами: 05.08

 

Ўзбекистон амалий санъатида ёғоч ўймакорлиги ўзига хослик билан ажралиб туради, чунки унинг усталари нафақат маиший буюмлар, балки улар меъморий қисм (устун, эшик, дарвоза ва б.) билан бир қаторда уй жиҳозларни безаш ҳам кенг тус олишига фаоллик қилишган.

Ёғоч устун, эшик дарвозалар ва бошқа меъморий қисмларни кенг ишлатилиши ўзбек хонликлари пойтахтлари бўлиш, Хива, Бухоро, Қўқон ҳамда Самарқанд ва Тошкентларнинг меъморчилигида кўриш мумкин.

Ёғоч ўймакорлиги ва наққошлигининг етук марказларидан бири Хива бўлиб, Хива ёғоч усталарининг санъати Ичан-қальа мажмуаси иншоатлари устунлари ва эшиклари (жумладан, Жума масжид ёдгорлиги интерьердаги ўймакор устунлар)дир. Хива ёғоч ўймакорлик мактабининг машҳур намояндаларидан бири Полвоновлар сулоласи, улар орқали ХIХ-ХХ аср бошида Хива кўпгина ўймакор устун ва эшиклар бажарилган.

Қўқоннинг таниқли усталаридан бири Қ.Ҳайдаров ўзининг ижодида Қўқон ёғоч ўймакорлиги мактаби анъаналарини сақлаб, ноёб буюмларни яратган. Унинг ижодида эшик, панно, фризлар, устун каби меъморчилик қисмлари, ўймакор стол, курсилар, лавҳлар, қаламдонлар каби турли маиший буюмлар ўрин олган.

ХIХ-ХХ асрларда Тошкент йирик ёғоч ўймакорлиги марказидан бири бўлган. Тошкент усталари ижодида йирик меъморий иншоатлари бадиий безаги ва маиший ўймакорлик салмоқли ўрин олган. Тошкентлик машҳур усталари – С.Хўжаев, М.Қосимов, А.Файзуллаев, Ҳ.Қосимов, Н . Иброҳимовлар анъаналарини 1990-чи йилдан А.Азларов, сулола устаси М.Иброҳимова, С.Раҳматуллаев, Ҳ.Ҳасанов ва б.

Ўзбекистон ҳудудида асосан тўртта ёғоч ўймакорлиги мактаблари (Қўқон, Самарқард, Тошкент, Хива) мавжуд бўлиб, улар ўз услублари ва йўналишлари билан фарқланади.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)