Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Қарсак

Қарсак ўйин – ўзбек халқ рақслари туркуми. "Беш қарсак" ва "Майда қарсак" бўлимларидан иборат. "Майда қарсак", ўз навбатида, "Якка қарсак", "Қўш қарсак" ва "Тез" (ёки "Узма") номли ўйинларни ўз ичига олади. Унда қарсаклар билан ҳосил қилинадиган усул, байт, бир овозда айтиладиган яллалар ва рақс ҳаракатлари бирлашади. Бешқарсак, қарсак – эркаклар давра ўйин-қўшиғи. Ўзбек ва тожик халқлари орасида кенг тарқалган. Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида айниқса машҳур.

Бешқарсакда қарсак ҳамда қийқириқ овозлар ёрдамида ўйин усули ҳосил қилинади. Баъзи тахминларга кўра, келиб чиқиши зардуштийлик маросимларига бориб тақалади. Навбат билан туркум тарзида ижро этиладиган ўйин ва терма ("як қарс", "қўш қарс", "беш қарс" ва ҳ.к.)лардан иборат.

 

Беш қарсак Фолк Джэм – Қарс-қарс


Беш қарсак Фолк Джэм – Беш қарсак

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)