Халқ ўйинлари
Ўйин тарбиялаш ва хордиқ чиқариш воситаларидан бири. Ўйин инсониятнинг бутун тарихи мобайнида диний маросим, ҳарбий ва бошқа машқлар, шунингдек, санъат айниқса унинг ижро шакллари билан қўшилиб келган. Маълумки инсон ўз ҳаётида ўйин, ўқиш, меҳнат, дам олиш каби машғулотлари билан банд бўлади. Инсон ҳаётниинг дастлабки даврларида ўйин асосий фаолият ҳисобланади, кейин эса у ўқиш билан баравар давом этади, ундан сўнг эса ўйин камайиб унинг ўрнини ўқиш ва меҳнат эгаллайди.
Одамзод тарихининг дастлабки даврларида ўйинлар ҳаётда муҳим ўрин тутган. Ўйинлар ёрдамида инсоният ўсган, улғайган, чиниққан, жисмонан бақувват бўлган, ақлан-руҳан ривожланган, маънавий камол топган.