Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

4-соҳа - Табиат ва коинот билан боғлиқ урф-одатлар

Соҳа: Табиат ва коинот билан боғлиқ урф-одатлар
Тартиб рақами: 04.01.01

 

Ёмғир чақириш маросими. Ўзбекларнинг қадимдан асосий хўжалик машғулоти деҳқончилик бўлган бўлиб, минтақада деҳқончилик суғорма ва табиий, яъни ёмғир сувлари билан суғориладиган лалми(қайроқт) деҳқончилик қилинган. Лалми деқончилик қилинадиган ерларда баҳорда ёмғир ёғмасдан қурғоқчилик бошланса ёмғир чақириш билан боғлиқ маросим ўтказилган. Бу маросим "Суст хотин", "Сут хотин", "Сув хотин", "Чала хотин" каби номлар билан номланган.

Соҳа: Табиат ва коинот билан боғлиқ урф-одатлар
Тартиб рақами: 04.02.01

 

Бойсун маданий муҳити илк бор жаҳон ҳамжамиятлари маданий объектларининг 19 номинантлари орасида ЮНЕСКО томонидан "Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси" сифатида эътироф этилган (2001), 2008 йили эса ЮНЕСКОнинг "Инсониятнинг номоддий маданий мероси" Репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ўз навбатида Бойсун халқ маданияти ва унинг бадиий анъаналарини сақлаш ва ёзиб олишда ҳамда кенг куламда илмий тадқиқ этиш жараёнига сабаб бўлди.

Соҳа: Табиат ва коинот билан боғлиқ урф-одатлар
Тартиб рақами: 04.02.02

 

Маълумки, маҳалла фуқароларининг ташаббуси билан ташкил этилган тарихий жамоадир. Ўтмишда ва ҳозирда ҳам маҳалла тарбия ўчоғи, миллий қадриятлар маскани ҳисобланиб, номоддий маданий меросни мухофаза қилувчи ўзига хос институт ҳисобланган. Шубҳасиз ўзбек халқи ҳам ўзбекларга хос миллий ўзликни, урф-одатлари ва маросимларини авайлаб сақлашда асосан маҳаллага таянади.

Соҳа: Табиат ва коинот билан боғлиқ урф-одатлар
Тартиб рақами: 04.03

 

Барча Шарқ халқларидаги сингари Ўзбекистон ҳудудида ҳам жуда қадимий илдизларга эга бўлган анъанавий табобат кенг тарқалган. Ушбу маълумотларнинг жуда катта қисми Бухоро шаҳри ёнидаги Афшона қишлоғида туғилган ва бутун дунёга Авиценна номи билан танилган юртдошимиз томонидан ёзиб олиниб, амалиётда қўлланилиши натижасида замонавий медицина илми дунёга келганлигини тарих исботлайди.

Соҳа: Табиат ва коинот билан боғлиқ урф-одатлар
Тартиб рақами: 04.04

 

Чорвачилик ўзбеклар хўжалик машғулотларининг энг қадимий кўринишларидан бири бўлиб, зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто»да чорвага, айниқса, от, қорамол ҳамда майда туёқли уй ҳайвонларига эътиқодий муносабат изоҳланган.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)