Катта ашула
Катта ашула ёки патнис ашула – Фарғона водийсига хос йирик ашула йўли ва ўзига хос ижро услуби. Икки ёки ундан ортиқ (бештагача) хонанда томонидан чолғу жўрлигисиз галма-гал айтилади. Унинг асосий хусусиятлари бадиҳагўйлик, ҳамнафаслик, юқори пардаларда, кенг нафасда ижро этилиши, эркин услубда куйланиши, сўз ва куй мутаносиблигидир.