Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Тошканбоевлар – дорбозларнинг оила сулоласи

Дорбозлик – дор ўйин – баланд дор устида томоша кўрсатиш санъати, цирк санъати жанри. Дор устида ҳар қандай нотурғун ҳолатда ҳам гавда мувозанатини сақлаш маҳорати намойиш этилади.

Дорбозлик тахминан 2,5 минг йил муқаддам Шарқда пайдо бўлган, сўнг бутун дунёга тарқалган. Дор дастлаб паст қурилган, машқлари ҳам содда бўлган. Давр ўтиши билан дор тобора баландроқ қурилиб, ўйинлари мураккаблаша борган, 18-аср охиридан эса, цирк саҳнасида намойиш этиладиган бўлди ва цирк санъатининг ажралмас қисмига айланди, янги тараққиёт даври бошланди.
ХХ асрда ўзбек дорбозлик санъатини янги мазмунда ривожлантиришда ва анъаналарни давом эттиришда Асака дорбозлари сулоласининг атоқли намояндаси Тошканбой Эгамбердиевнинг хизмати жуда катта бўлди.

 

The Tashkenbaevs

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)