Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

3-соҳа - Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01

 

Маросим инсон ҳаётида муҳим ҳодисалар содир бўлганида вужудга келади ва кишилар ҳаётидаги энг муҳим воқеаларни (масалан, туғилиш, уйланиш, ўлим) қайд этади, расмийлаштиради. Ўзбек оилаларида ёш оилаларни тарбиялаш учун ўзига хос маънавий "зина" сифатида хизмат этадиган, чақалоқ туғилгандан, то улғайиб, янги оила қургунгача бўлган ҳаётий муҳим воқеаларни қайд қиладиган маросимлар тизими ("Чақалоқ дунёга келиши", "Исм бериш", "Чақалоқ чилла", "Бешик тўй", "Соч тўй", "Тиш тўй", Биринчи қадам", "Суннат тўй", "Мучал ёш", "Никоҳ тўй" кабилар) вужудга келган.

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01.01

 

Бешик тўйи Ўзбекистонда кенг тарқалган қадимий оилавий маросимлардан бири ҳисобланади. Бу маросим бола туғилганда етти, тўққиз, ўн биринчи кунлари ёки келин-куёвнинг ота-оналарининг ўзаро келишувлари билан белгиланган кунда асосан қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар иштирокида ўтказилади. Айнан бешик тўйини бошқа оилавий маросимлардан фарқи шундаки, унда эркаклар қатнашмайди ва асосан хотин-қизлар иштирок этишади.

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01.02

 

Ўзбек халқида қадимдан сақланиб келаётган маросим хатна қилиш (ўғил тўйи)дир. Ўзбекистоннинг турли худудларида бу маросим "суннат тўйи», "чукрон», "хатна тўйи", "қўлини ҳалоллаш (поклаш)" каби номлар билан юритилади.

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01.03

 

Ўзбекларда ўғил-қизларнинг болаликдан ўсмирликка ўтиш — мучал ёшини нишонлаш анъанаси бўлган. Мучал ёшини нишонлаш умрнинг бир давридан иккинчисига ўтиш — болаликдан ўсмирликка ўтиш тантанаси сифатида байрам қилинган.

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01.04

 

«Никоҳ» сўзи арабча бўлиб, эр-хотинликни шариат йўли билан қонуний расмийлаштириш, оилавий иттифоқ деган маънони билдиради. Никоҳ тўйи Республикамизнинг турли жойларида «никоҳ тўйи», «ижоб тўйи», «уй туширар тўйи», «катта ялоқ қизартирар тўйи» деб номланган.

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01.05

 

Палов-ош ўзбекларнинг энг севимли таоми ҳисобланиб, у ўзбекларнинг бутун хаёти давомида йўлдоши бўлади, десак хато бўлмайди.

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01.06

 

Ўзбекистонда никоҳ тўйи маросимидан кейинги куёвнинг хонодонида яқин қариндошлар ва қўни қўшнилар иштирокида ўтказилдиган маросим "юз очди" дейилади. Маросимда йиғилганлар ўзлари билан олиб келган сов0аларини келинга беришади. Бу маросим Ўзбекистоннинг турли минтақаларида "Юз очди", "Юз кўрсатар", "Юз кўрсатар", "Бет очар" ёки рўкушон" (тожикча рў - юз, кушон – очар) каби номлар билан юритилади.

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.02

 

Ўзбек мавсумий маросим фольклори йил фаслларида ўтказиладиган маросимлардан иборат. Баҳорги мавсум маросимлари лой тутиш, шох мойлаш, Наврўз, ёмғир чақириш, дарвишона; ёзги маросимлар чой момо; кузги маросимлар шамол чақириш; қишки маросимлар яс-юсунлардан иборатдир.

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.02.01

 

Наврўз - янги кун, улуснинг улуғ куни, байрам, шамсия (қуёш) йил ҳисобида йилнинг биринчи куни. Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида яшовчи халқларнинг энг қадимий анъанавий байрами. Баҳорги тенг кунликка (21 ёки 22 март), яъни Қуёшнинг Ҳамал буржига киришига тўғри келади.

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.02.02

 

Сумалак сайли - Наврўз байрамининг узвий бир қисми, миллий ва умуминсоний қадриятларга эш бўлган тадбир, НММнинг ёрқин намунаси. Сумалак наврўзнинг шоҳ таоми ҳисобланиб, хушхўр ва тансиқ таом ҳисобланади.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)