Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

МАВСУМИЙ МАРОСИМЛАР

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.02

 

Ўзбек мавсумий маросим фольклори йил фаслларида ўтказиладиган маросимлардан иборат. Баҳорги мавсум маросимлари лой тутиш, шох мойлаш, Наврўз, ёмғир чақириш, дарвишона; ёзги маросимлар чой момо; кузги маросимлар шамол чақириш; қишки маросимлар яс-юсунлардан иборатдир.

Юқорида қайд этилганлардан ташқари ёзги тўқсон, чилла, қишки тўқсон, чилла, аямажуз, ҳут-ют деб номланадиган ўнлаб удумли муддатлар ҳам маълум даражада маросим қўринишларига эга.

Масалан, лой тутиш маросимида муайян ҳудудда яшайдиган аҳоли ариқларни тозалаш, далага сув чиқаришни осонлаштириш учун ҳашарга чиқади. Шох мойлар маросими баҳорда қўш чиқариш билан боғлиқ бўлган. Деҳқонлар йил давомида экин-тикин мўл-ҳосил беришига умид қилиб биринчи қўш ҳайдайдиган ҳўкиз шохига зиғир мойи сурганлар. Маросимда деҳқончилик пири – бободеҳқондан мўл ҳосил бўлишини тилаб ният қилишган.

Ёмғир чақириш маросими, асосан, баҳорда ёмғир ёғмаган йилларда "Суст хотин" маросими ўтказилган. Бу маросим бир жойда аёллар, бир жойда эркаклар иштирокида ўтказилган.

Одатда, рамазон ойи рамазон ҳайити билан якунланган. Аммо йил давомида рамазон айтувчилар ҳам бўлган. Тошкент вилояти Ангрен туманида яшаган марҳум Олтивой ота йил – ўн икки ой отда қишлоқма-қишлоқ рамазон айтган. Маросимлар халқ ҳаётининг таркибий қисми сифатида миллий урф-одатлар каби қадрланади.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)