Аския
Аския дунё халқлари ичида фақатгина ўзбекларга хос бўлган миллий санъатдир. Ҳазил-мутоиба, юмор инсонга завқ берибгина қолмай, унинг эстетик дидини ҳам нозиклаштиради, маънавиятини юксалтиради. Аския жуда катта ҳаётий билим, кўникма ва ижодкорликни, фаросат, ақл-идрок, зийраклик билан фаҳмлаш, саволларга ўринли, муносиб жавоб беришни талаб қиладиган сўз ўйини, зеҳнлар синовидир.