| Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари 
 Бойчечак маросими - Туркий халқларда кўклам келиб, бойчечак чиққанда ўтувчи маросим, баҳорнинг илк гулига бағишлаб ўтказиладиган сайл. Баҳор билан боғлиқ «Лола», «Гул» каби кўплаб сайлларнинг ибтидосида «Бойчечак» маросими туради. | 
| Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари 
 Рамазон ҳижрий йил ҳисобининг 9-ойи. Ислом динида рамазон ойида Оллоҳ Муҳаммад(сав)га Қуръонни ваҳий қила бошлаган, деб талқин этилади. Шу сабабли рамазон муқаддас ой ҳисобланади, бу ой давомида мусулмонларга рўза тутиш буюрилади. | 
 
                                         
                                         
                                         
                        











