Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Палов маданияти ва анъаналари

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01.05

 

Палов-ош ўзбекларнинг энг севимли таоми ҳисобланиб, у ўзбекларнинг бутун хаёти давомида йўлдоши бўлади, десак хато бўлмайди.

Фарзанд туғилганда ақиқа оши, суннат тўйи муносабати билан тўй оши, қудачилик бошланиши муносабати билан фотиҳа оши, қизларни узатиш муносабати билан қиз оши, никоҳ тўйи муносабати билан никоҳ оши, куёвликни нишонлаш муносабати билан куёв оши, ҳар битта тадбирдаги аёллар йиғинида эса хотин оши, эркакларнинг чойхона оши, ўтганларни эслаб тайёрланадиган эҳсон оши ва бошқа кўринишларда энг муҳим таом сифатида палов-ош инсонларни яқинлаштиради.

Палов-ош даврлар силсиласида инсонларни яқинлаштирадиган, бирлаштирадиган ижтимоий ҳодисага айланган. Ҳар бир оилада жуда бўлмаганда ҳафтасига бир (одатда пайшанба куни) ёки бир неча марта ушбу таом тайёрланади ва ушбу таомга алоҳида ҳурмат билдирилиб, оиланинг барча аъзолари жаму-жамликда ейилишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбек хонадонига келган меҳмонни албатта ош билан сийланади, яқин дўстлар йиғиладиган бўлса ҳам албатта ош пиширилади. Оилада ўтказиладиган барча тадбирларда, хашар, байрам ва сайилларда ҳам албатта ош пиширилади.

Ош қаерда ва қандай хажмда тайёрланмасин уни тайёрлашда кўпчилик иштирок этади. Хонадонда кимдир пиёз артади, кимдир гуруч тозалайди, кимдир шакароб тайёрлайди. Тўйлар ва катта сайилларда тайёрланадиган ошлар учун эса махсус сабзи артиш йиғинлари ҳам ўтказилиб, у ҳам катта тадбирга айланиб кетади. Одатда катта ошлар эркаклар, оилавий ошлар эса аёллар томонидан тайёрланади. Ошни махсус тайёрлайдиган мутахассисларни эса ошпаз деб аташади ва бу касб устоздан шогирдга, авлоддан-авлодга узатилади.

Таомни тановул қилиш ҳам ўз анъаналарига эга. Бунда ёши улуғ кишилар тановулни бошлаб, кейин бошқалар ҳам ейишга киришади.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)