Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАР

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01

 

Маросим инсон ҳаётида муҳим ҳодисалар содир бўлганида вужудга келади ва кишилар ҳаётидаги энг муҳим воқеаларни (масалан, туғилиш, уйланиш, ўлим) қайд этади, расмийлаштиради. Ўзбек оилаларида ёш оилаларни тарбиялаш учун ўзига хос маънавий "зина" сифатида хизмат этадиган, чақалоқ туғилгандан, то улғайиб, янги оила қургунгача бўлган ҳаётий муҳим воқеаларни қайд қиладиган маросимлар тизими ("Чақалоқ дунёга келиши", "Исм бериш", "Чақалоқ чилла", "Бешик тўй", "Соч тўй", "Тиш тўй", Биринчи қадам", "Суннат тўй", "Мучал ёш", "Никоҳ тўй" кабилар) вужудга келган.

 

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)