Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Юз очди маросими

Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Тартиб рақами: 03.01.06

 

Ўзбекистонда никоҳ тўйи маросимидан кейинги куёвнинг хонодонида яқин қариндошлар ва қўни қўшнилар иштирокида ўтказилдиган маросим "юз очди" дейилади. Маросимда йиғилганлар ўзлари билан олиб келган сов0аларини келинга беришади. Бу маросим Ўзбекистоннинг турли минтақаларида "Юз очди", "Юз кўрсатар", "Юз кўрсатар", "Бет очар" ёки рўкушон" (тожикча рў - юз, кушон – очар) каби номлар билан юритилади.

"Юз очди" маросимида келинни янгалари ёрдамида юзига оқ рўмол ташлаган ҳолда йиғилганлар ҳузурига олиб чиқилган. Шундан сўнг хонадоннинг ёш боласи томонидан унинг юзидаги рўмол ёки оқ харир парда ўқлов ёки мевали дараҳтнинг шохи билан очилган ва узоқроқ жойга олиб қочилган. Авваллари келин юзи очгандан сўнг у ўзи тўқиган рўмолчаларни куёв томондаги болалларга тарқатган. Келиннинг юзини очишда мевали дарахтнинг шохидан фойдаланилади. Бунда мевали дарахтнинг серпуштлик хусусияти келинга ҳам ўтсин, серфарзанд бўлсин, деган ният мужассамлашган. Қолаверса, ёш бола томонидан келиннинг юзини очилиши ҳам ушбу удумнинг бўлғуси оила серфарзанд бўлсин деган ниятда амалга оширилади.

"Юз очди" маросимида "Супра солди" одати бажарилган. Бу одат Республиканинг барча худудлари бўйлаб кенг тарқалган. Фарғона водийсида маросимда қатнашганлар даврасига супра ёзиб бир товоқ ун солинади. Қайнона супрадаги ундан бир ҳовуч олиб, келиннинг қўлига тўкади. Келин эса унни супрага тўкади. Бу ҳол уч марта такрорланади. Бунинг сабаби ўзбекларда ун оқли, ёруғлик ҳисобланади. Шу сабабдан "супра солди" удумида яхши ният билан келин-куёвнинг ҳаёти ёрқин бўлсин, мўл кўлчиликда рўзғор тутсин деган тилакда ўтказилади. Андижон вилояти Шаҳрихон туманида келин элайдиган унга пиширилган гўшт ва конфетлар қўшиб қўйилган. Бу билан келинимиз рисқли ва тили ширин бўлсин, деган ният мужассамлашган.

"Юз очди" маросимига келиннинг вакил отаси ва тоғаси маросимий палов тайёрлаб қозони билан куёвнинг уйига олиб келади. Айнан мазкур таом билан маросимга ташриф буюрганлар зиёфат қилинади. Зиёфатдан сўнг хизмат қилиб юрган кайвони –дастурхончи, аёллар ва янгалар иштирокида "Келин салом маросими" ўтказилади. Айнан бу маросим орқали келинни куёвнинг энг яқин қариндошлари билан таништирилади ва уларнинг келинга атаб олиб келган совғалари бирма бир қабул қилинади. Элликқалъада қайнона тўртта нон, новвотни келин қўлтиғига қистириб у билан кўришса, Қаршида икк қўлтиғига тўртта нон қистириб кўришади. Ўзбекларда нон рисқ бутунлик, тўқли рамзи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам келин билан кўришаётганда нон танланади. Маросимни ўтказиш учун махсус "келин салом " айтувчи лапарчилар аёллар таклиф қилинади. Ўз навбатида лапарчи аёллар куёвнинг ота-онаси, қариндошлари ва бошқа куёвга алоқадор бўлган кишиларни лапарга, ёр-ёрга солиб куйлайди.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)