Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Номоддий маданий мерос муҳофазасида маҳалла тажрибаси

Соҳа: Табиат ва коинот билан боғлиқ урф-одатлар
Тартиб рақами: 04.02.02

 

Маълумки, маҳалла фуқароларининг ташаббуси билан ташкил этилган тарихий жамоадир. Ўтмишда ва ҳозирда ҳам маҳалла тарбия ўчоғи, миллий қадриятлар маскани ҳисобланиб, номоддий маданий меросни мухофаза қилувчи ўзига хос институт ҳисобланган. Шубҳасиз ўзбек халқи ҳам ўзбекларга хос миллий ўзликни, урф-одатлари ва маросимларини авайлаб сақлашда асосан маҳаллага таянади.

Тарихий этнографик адабиётларда ёзилишича, маҳалла деганда катта оила ёки бир неча оилаларни ўзига бирлаштирган ҳудуди бирликдаги жамоа тушинилган. Маҳалла фуқароларнинг ташаббуси билан ташкил этилган тарихий жамоадир.

Маҳалла жуда қадим тарихга эга бўлиб, унинг илдизлари бронза даврига бориб тақалади. Қадимшунослик манбаларининг гувоҳлик беришича, бронза даврига бориб тақалади. Милоддан аввалги III асрдан милодий V асрнинг бошларигача қадимги Фарғона (Паркана) давлатида барча масалаларни оқсоқоллар кенгаши ҳал этган.

Ўзбек маҳалласи эзгулик бешиги, тарбия ўчоғи, миллий удумлар, урф-одатлар ва анъаналар шаклланган маскан бўлиб, одамларни ўзаро меҳр-оқибатли, саҳоватли қилиб тарбиялашда, ўзига хос жамоа ва жамовий анъаналарнинг шакллантирилишида жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Жумладан, Ўзбекистонда маҳалла тўй-маърака, ҳашар уюштириш, муҳтож ва эҳтиёжманд одамларга ёрдам бериш, турли байрам ва тантаналарни биргаликда нишонлаш ва ҳоказо вазифаларни бажарган.

Маҳалла оқсоқоллари етакчилигида тўй маросимлари(бешик тўй, суннат тўй, никоҳ тўйи) ва мотам маросими , халқ сайиллари(Наврўз, Лола сайли, Ҳосил байрами, Меҳржон)да болалар иштирокида миллий кураш ва кўпкари каби халқ ўйинлари уюштирилади.

Айнан маҳалла доирасида ўтказиладиган турли жамоавий анъаналар орқали ўзбекларга хос номоддий маданият анъаналари ва маънавий тамойилларга асосланган одоб-аҳлоқ тизими ўргатилади. Қолаверса. ёш авлодга бу тадбирларда асосан эзгуликка йўғрилган урф-одат ва анъаналар сингдирилади. Шу боисдан ҳам ўзбекларда «Отанг-маҳалла, онанг маҳалла», «Бир болага етти қўни ота-она» деб бежизга айтилмаган.

Ўзбекистонда Рамазон ва Қурбон ҳайитлари арафасида, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик байрами олдидан ҳар бир маҳаллада маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари иштирокида ҳашар уюштириш анъана тусига кирган. Бу жараёнда маҳалла оқсоқоли ёшларни жамоада турли вазифаларни бажаришига, пиру бадавлат қарияларнинг тўпланган тажрибаларга суянган ҳолда иш тутишга алоҳида эътибор берган.

Маҳаллада аждодлардан авлодларга мерос тарзда маънавий-аҳлоқий мазмунга йўналтирилган гўдакларни овутиш ўйинлари уларда жамоага уюша олиш туйғусини шакллантирган. Қизлар ўртасида жамоада «читтигул», «яшинмачоқ», «бештош», «меҳмон-меҳмон», «оқ мунчоқдан кўк мунчоқ», ўғил болалар орасида «жупми-тоқ», «кўз боғлар», «варрак», «ғиз-ғизак», «ғир-ғирак», «муш кетди», «ов», «ошиқ», «ишти», «хуржун-хуржун» каби ўйинларда жамоага уюшиш шаклланган. Жамоа таъсирида болалар онгида кимдир ота-она, кимдир жамоа сардори бўлишга интилиш, катталарга тақлид шаклланган. Болалар ота-оналари тарбиясидан узоқлашгандан бошлаб тенгқурлари даврасида аста-секин катталар жамоасига қўшила бошланган.

Хуллас, маҳалла тарихий қадриятларининг тикланиши, ривожлантирилиши, номоддий меросни аждодлардан авлодларга етказишда, уларнинг кундалик ҳаётга жорий этилишида ўзига ҳос мактаб ҳисобланади.

 

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)