Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Ганчкорлик

Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Тартиб рақами: 05.07

 

Ганчкорлик Ўзбекистон меъморчилик-безак санъатининг қадимий турларидан бири бўлиб, ХХ асрга келиб Хива, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қўқон каби шаҳарлари унинг асосий марказларидан ҳисобланади.

Ганчкорлик санъати халқ амалий-безак санъатининг бошқа турларига қараганда, меъморчилик санъати билан узвий боғлиқ. Чунки ганчкорлик азалдан сарой, масжид ва мадраса бинолари ҳамда бадавлат шаҳарликларнинг уй-жойларини безаб турган. Дастлаб, қурилишларда маҳаллий мактабларга хос анъаналар билан боғланиш кучли бўлган.

Бухоро мактаби ганчкорлигининг техник жараёни бирмунча мураккаб, ишловларнинг ноёб услублари ва ранг-баранг оҳанглари билан ажралиб туради. Самарқанд усталарининг ишлаш услублари Бухоро ганчкорлигига яқин бўлиб, мураккаб ганчнинг сталактит услуби орқали деворлар юқори бурчакларини ўйма нақшли панно безатилиши билан ажралади. Тошкент мактабида кенг тарқалган ўсимлик-ислимий композициялар фарғоналик усталарнинг ишларига яқин бўлиб, кўпинча "ўсимлик занжири" туркумидаги нақшларни ташкил этади. Қўқон ва Хива ганчкор усталарининг ишлари мураккаб ораста киёфали хандасавий нақшлари – гирихлар билан бой.

ХХ асрнинг ярмида ганчкорлик анъаналари йўқолиш арафасида бўлган, лекин 1970-чи йилларидан бошлаб Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида давлат аҳамиятига молик объектларни, магазин, кафеларнинг қурилишида ганчкорликдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинди. Шу боис 1990 йилларда Тошкентда юқори даражали ганчкорлик мактаби ривож олиб ("Усто" бирлашмаси усталари), уларнинг фаоллигида пойтахтнинг турли бинолар интерьерлари безатилди ("Оқ сарой" қароргоҳи, Олий мажлис биноси, "Туркистон" концерт зали, Темурийлар тарихи Давлат музейи, "Наврўз" никоҳ ўйи, пойтахт театрлари, метрополитен станциялари ва б.).

Ҳозирги вақтда ганчкорлик амалий-безак санъатининг етук тури бўлиб, унинг Ўзбекистондаги меъморчилик иншоотлари безашда аҳамияти катта. Ганчкорлик усталарининг ижодий намуналарига бўлган талаб Халқаро миқёсида эканлигини кўрсатмоқда (Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Украина, Германия, Франция, Малайзия, Туркия, АҚШ, Швейцария ва б.).

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)