Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Каштачилик

Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Тартиб рақами: 05.09

 

Каштачилик – Ўзбекистон амалий-безак санъати турлари орасида ўзининг қадимий анъаналарига эга бўлган аёллар шуғулланиб келган санъат тури ҳисобланади. Ўзбек кашталарининг ноёблиги ва гўзаллиги, унинг безак-нақшлари ва техник усулларининг кўплиги ва қадимлиги ушбу санъатнинг бой анъаналаридан далолат беради.

Каштачилик асосан савдо-ҳунармандчилик шаҳарларда ва йирик қишлоқларда ҳамда Ўзбекистоннинг қадимий деҳқончилик маданияти марказларида (Хоразмдан ташқари) кенг тарқалиб келган. Каштачилик асарлари маҳаллий халқнинг байрамлари, тўй маросимларининг ажралмас қисми саналиб, турмушга чиқаётган қизлар учун бериладиган "сеп"ни ўзлари тайёрлашган.

Йирик безаклик каштачилиги Ўзбекистон шаҳар аҳолисини вазифавий белгилари бўйича бир-неча турларга бўлинади. Булар деворий панно ва фризлар – сўзана, ним сўзана, ой палак, зардевор, дорпеч, кирпеч; пардалар – жойпуш, рўйижо, гулкурпа, чойшаб, такияпуш; дастурхон – сандалипуш; жойнамоз ва б. Кичик шаклдаги буюмлар – ойна халта, шона халта; кийимлар – кўйлак, дўппи, нимча, пешонабанд, камар, белбоғ, козикленги, жияклар ва б.

Ҳар бир каштанинг безак мавзуи ва шаклу-шамойилари у ёки бу буюмнинг вазифасига қараб белгиланади. Йирик кашталар – сўзаналар мазмуни куёш, ой, юлдузлар йирик ва кичкина тупбарггул нақши (космогоник тамға сифатида); ўсимлик, хандасий ва услубий ҳайвонлар тасвири ўрин олган.

ХХ асрда бадиий каштачилик етук марказлари – Нурота, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз, Фарғона ва Тошкент шаҳарлари бўлган. Анъанавий каштачилик Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида аҳолининг маиший ҳаётида (анъанавий қўлда тикиш каштачилиги) кенг тарқалган соҳа бўлиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг замонавий каштачиликда янги услубда кундалик либосларнинг маълум бир қисмларини ва маиший буюмларни безашда қўл келиб, соҳага оид безаклар тизимини ўзлаштириш билан бирга, замонавий истеъмолчининг дидини қондирадиган, совғабоп буюмларни тикиш ҳам ривожланмоқда.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)