Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Қўғирчоқсозлик

Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Тартиб рақами: 05.05

 

Қўғирчоқсозлик - халқ амалий санъати ҳамда санъатнинг бошқа турлари сингари инсонларнинг табиатни, ён атрофни, борлиқни кузатишлари, ундан хайратланишлари ёки қўрқишлари, завқланишлари асосида туғилган. Республикамиз ҳудудида олиб борилган қазишмалар вақтида топилган одамларнинг ёки ҳайвонларнинг, фантастик-хаёлий жонзотларнинг лойдан ишланган кичкина ҳайкалчалари бунга мисол бўлиши мумкин.

Ўрта Осиё ҳудидида яшаган халқлар асосан деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишган ва уларнинг санъати шу турмуш тарзи билан боғлик бўлган. Бир вақтлар диний характердаги Ашшадароз (Хоразм вилояти), Сув Хотин (Сурхондарё вилояти) тотем ёки маъбуда Анахита кўринишлари вақт ўтиши билан катта ҳажмдаги маросим қўғирчоқларига айланган. Ҳалкимиз азалдан болажон халқ бўлган. Болалар учун эса овунчоқ қўғирчоклар керак бўлган. Қўй Қўчқор, ўрдак, ғоз, хўроз, балиқ, чиғаноқ шаклидаги хуштаклар ҳам овунчоқ ҳам дидактик ўйинчоқ вазифасини бажарган. Осиё халқларида арусаксоз, қўғирчоқсоз, куржокчи каби касб эгалари маҳаллий хом ашёдан диний, маросим ёки овунчоқ мақсадида уйинчоқ-қўғирчоқлар ясашган ва улар Буюк Ипак Йули орқали куп халқларга тарқалган. Маҳаллий хом ашё деганда тупроқ-лой, ёғоч, қамиш, мато, жун, қамиш, суяк каби материаллар назарда тутилмоқда. Афсуски, даврлар аро синалган энг мустаҳкам хом ашё бу оловда пиширилган лой -керамика сопол бўлиб чиқди. Чунки айнан сопол қўғирчоқ-ўйинчоқларгина биз кадимий аждодларимиздан етиб келган холос. Музейларда сақланаётган аравага қўшилган от хайкалчаси, аждарҳо кўриниши ҳайкалчаси шулар жумласидандир. Лой сополдан ишланган ўйинчоқлар анъанасини ўтган асрда Бухоролик Хамро буви сақлаб қолиб, уз жиянларига ўргатиб кетган. Бугунги кунда ушбу анъанани Кубаро ая давом эттириб келмокда.

Диний ақидаларга биноан тирик жонзотни тасвирлаш гуноҳ ҳисобланганлиги сабабли, қўғирчоқсозлик санъати чекка кишлоқларда сақланиб колган эди, холос. Афсуски, совет тузуми даврида ҳам бу соҳага эътибор берилмаганлиги учун йуқолиб кетиш арафасида эди. Хаётга замонавий саноат хом ашёлар кириб келгани ҳам саноат миқёсидаги турли туман ўйинчоқ қўғирчоқлар тайёрланишига сабаб бўлган ва қўл меҳнати асосида тайёрланадиган қўғирчоқларга эҳтиёж йуқолиб борган. Шу сабаб, ҳатто халқ қўғирчоқ театри йуналишлари Чодир жамол, Чодир хаёл, Фонус хаёллар ва уларнинг қўғирчоқ қаҳрамонлари Качал Полвон, Бичахон ёки Бикахон қўғирчоқлари йўқолиб кетиш арафасига келиб колган. Мустақиллик туфайлигина ушбу маданият, санъатимизнинг бир кўриниши миллий қадриятимиз ҳисобланган, йўқолиб кетган қўғирчоқсозлик санъати қайта тиклана бошланди. Бухорода, водийда, Тошкентда лойдан ишланган қўғирчоқларга эътибор берилган бўлса, бошқа маҳаллий хом ашёлардан тайёрланган маиший характердаги, совғабоп қўғирчоқлар Хоразм вилоятида Курязов Мансур раҳбарлигидаги бир гуруҳ ташаббускор ижодкорлар томонидан тайёрлана бошланди. Қўғирчоқсозлик соҳаси бугунги кунда халқ ҳунармандчилигининг бир йуналиши сифатида тан олиниб давлат муҳофазасига олинган ва ривожланишига ҳар томонлама ёрдам берилмоқда. Ушбу соҳада бугунги кунда хам маҳаллий хом ашёдан фойдаланган ҳолда санъат асарлари яратилмокда. Шу билан биргаликда, бу соҳада инновацион янгиликлар яратилиб, замон талабига жавоб берадиган қўғирчоқ ўйинчоқлар яратилмоқда. Юртимизда кундан кунга уйинчоқларнинг болажонларимиз тарбиясидаги аҳамияти эътиборга олиниб, бу соҳа эгаларига алоҳида ҳурмат билан қаралмоқда. Ўзбек қўғирчоқлари учун шахсий кўргазмалар, чет эл музейларида алоҳида намойишлар, халқаро маҳорат дарслари ўтказилиб, келинмокда. Қоғоз, елим-папъе-машъе, мато, пахта, ёгоч, сомон, лой сополдан тайёрланган қўғирчоқлар бугун хамюртларимизни ҳамда сайёҳларнинг эътиборини тортиб, тарихимиз, маданиятимиз, маънавиятимизнинг бир кўриниши сифатида уз вазифасини бажариб келмоқда.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)