Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Гиламдўзлик

Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Тартиб рақами: 05.03

 

Ўзбекистонда гиламдўзлик ва кигиздўзлик халқ ҳунармандчиликнинг қадим турларидан бири ҳисобланади ва ярим кўчманчи (чорвадорчилик) тарзда ҳаёт кечирувчи юнг маҳсулот (асосан қўй ва туя)ларига жуда бой маҳаллий кабилаларнинг асосий машғулоти бўлган. Қўлда гилам тўқиш ниҳоятда сермашаққат иш, тўқувчидан қунт, дид ва маҳорат талаб қилади.

Мўғуллардан олдинги даврларда туркий кабиласи бўлмиш оғузларнинг гиламдўзлик буюмлари донг чиқарган. Темурийлар даврида эроний ва туркий анъанага уйғунлаштирилган гиламдўзлиги ҳамда ХVI асрдан бошлаб Мовароуннаҳрда даштиқипчоқ ўзбек қабилаларининг гиламдўзлик буюмлари кенг тарқалган. Ушбу туркийсимон халқлари гиламдўзлик анъаналарининг тарихий мутаносиблиги Ўзбекистон миллий гиламдўзлигининг этномаданияти асосларини ташқил этади.

Ўзбекистоннинг Фарғона водийси, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаларида сақланиб, гиламдўзлик марказлар (аёллар шуғулланувчи) сифатида фаоллик қилмоқда. Гиламлар (узун ва қисқа юнгли ҳамда юнгсиз гиламлар – жулхирс, гажарий, кохма, окэлен, терма, тақир гилам ва б.) ва гиламдўзлик буюмлари (бўғжому, жойномоз, напрамач, хўржин, тўрва, жабдук, ўтов жиҳоз (кур, баскур)лари ва б.).

Турли шаклдаги, безак-нақшли гилам буюмлари уй-рўзғор шароитида қўлланиб, уларнинг кўплиги совғалар учун мўлжалланган. Ҳозирги кунда анъанавий ҳунармандчилиги, давлат ва хусусий корхоналарида гиламдўзлик ривожланмоқда.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)