Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Зардўзлик

Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Тартиб рақами: 05.01

 

Ўзбекистон амалий-безак санъатида анъанавий каштачиликнинг кенг тарқалган тури зардўзлик, ХХ асрнинг 90-чи йилларига келиб қайта тикланди. Унинг шаклланиши узоқ тарихий даврларга бориб тақалади.

Ёзма манбаларга ва археологларнинг топилмаларига кўра зардўзлик шаҳар ҳунармандчиликнинг етакчи шакллардан биридир. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро зардўзлик маркази бўлган ва ушбу ҳунар билан асосан эркаклар шуғулланишган (оиладаги аёллар уларга ёрдам беришган). Кейинчалик аёллар санъатига айланган.

Зардўзлик санъатида зар ип (тилла ва кумуш суви юритилган), нозик сим, ипак билан кашта тикиб, бахмал, шойи, мовут, чарм ва бошқа матоларга безак-нақшлар зардўзи усулида (бигиз ёки игна орқали) буюмлар яратилган.

Анъанавий урф-одатлар ва маросимларнинг тикланиши жараёнида зардўзлик буюмлари турли мақсадларда қўлланила бошлади. Зардўзликни чопон, тўн, дўппи, пешонабанд, белбоғ, қийиқча, нимча каби ўзбек анъанавий либослари; чимилдик, жойнамоз, тахмонпуш, зинпуш, дайри, йўлпуш ва турли халтача (чой, пул, пичоқ, муҳр учун) каби буюмлар маиший ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Шу билан бирга, ҳозирги кунда маҳобатли шаклдаги зардўзи буюмлар – мавзули паннолар, театр пардалари ҳамда совға буюмлар, игнадонлар, кўзойнак ғилофи, упа-элик сумкачаларини ушбу санъат турига хос бўлган усулларда безатиш кенг ривожланди. Зардўзи усулида тикиш мураккаб, кўп босқичли жараённи ўз ичига олади – зардўзи, заминдўзи, гулдўзи, беришимдўзи, пулакчадўзи. Ушбу касбда қўлланиладиган ўсимлик ва ҳандаса нақшлари орасида энг гўзаллари деб давкур, дарҳам, донача, бодомий, бутадор ва б. ҳисобланади.

Бухоро, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Ургут, Қарши, Жиззах шаҳарлари, Сурхондарё вилояти замонавий зардўзлик санъатининг марказларидир.

Бахшилло Жумаев (Бухоро) энг тажрибали ва етук уста-зардўз ҳисобланади. Намояндалар орасида Д.Тошева, М.Хабибова, В.Саъдуллаева (Бухоро), М.Фахриева (Самарқанд), С.Саримсоқова (Жиззах) ва б. элга машҳур.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)