Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Дўппидўзлик

Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Тартиб рақами: 05.04

 

Дўппидўзлик қадимдан эроний ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Дўппи Туркистон халқлари орасида (айниқса Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида) миллий либос элементига айланган. Бошқа халқлар дўппиларидан ўзбек дўппилари ўзига хос шакли, безаги билан фарқланади.

Дўппи уч қисмдан – тепа (айлана ва тўртбурчак шаклида бичилади), кизак (гардиш шаклида) ва жиякдан тузилган, дўппи республикамизнинг турли жойларида турлича безатилади; қисмлари бирлаштирилган турлича кўринишга эга бўлади. Кашта тикиб безатилган бўлаклар кизакка астар ёпиштирилиб майда нозик чокда қавилади, қавиқлар орасига пахта ёки қоғоздан пилта қўйилади. Сўнг тайёр бўлаклар бир-бирига уланади. Дўппидўзлик билан асосан аёллар шуғулланади.

XX асрнинг 20- йилларидан ҳунарманд усталар артелларга бирлаштирилди, кейинчалик фабрикаларда меҳнат қила бошладилар. Хонадонлардан ташқари дўппидўзлик ҳозирда Бухородаги "Зардўз" акциядорлик жамиятида, Тошкентдаги "Шарқ гули" фабрикасида, Чустдаги корхоналарда ва бошқа жойларда йўлга қўйилган.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)