Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Кандакорлик

Соҳа: Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар
Тартиб рақами: 05.02

 

Кандакорлик, металл буюмларни ўймакорлик услуби санъати, Ўзбекистон амалий ва бадиий ҳунармандчилик санъатининг қадимий ва ривожланган туридан бири ҳисобланади.

Ушбу санъат ҳақида археологик топилмалар Ўзбекистон худудларида жуда қадимдан мавжудлигини кўрсатади – Сополлитепа ва Жаркутондаги ноёб бронза буюмлари (мил.ав. ХV аср), сакларнинг маросим бронза қозонлари (мил.ав. V-IV асрлар), тилла ва кумушдан ясалган сўғд буюмлари ( V-VIII асрлар), Мовароуннаҳр бадиий кандакорлик асарлари (IХ-ХIII аср бошлари), Темурийлар даври тилла, кумуш ва бронзали идиш-товоқлар шулар жумласидан.

Ўзбекистоннинг анъанавий кандакорлик марказлари ва асосий мактаблари ўзбек хонликлар доирасида шаклланган (ХVII-ХХ аср бошлари). Мис кандакорлик буюмлари шаҳар ҳунармандчилик қисми сифатида ривож олган. Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Хива, Қарши, Шаҳрисабз, Тошкент ушбу даврлардан бошлаб кандакорлик буюмларини ишлаб чиқариш марказларига айланган.

Дастлабки буюмларга афсонавий қаҳрамонлар тасвири, араблар истилосида ҳандасий нақшлар (безак даражасидаги араб ёзувлари), кейинчалик бадиий кандакорликда безакли нақш (кандакори – чуқур ўймалаш, чизма – саёз ўйилган) лар муҳим мавзули ва шаклли омиллар бўлиб, буюмларнинг вазифавий белгиланиши ҳамда унинг технологик жараёни, ашёси билан узвий боғлиқ ҳолда кечди. Кандакорлик буюмлари орасида офтоба, чойдиш, дастшўй, нафис пиёлалар, баркаш, сервизлар; айрим буюмлар тўй ва диний маросимларда кенг қўлланилади. Ўсимликсимон нақшлар, яъни ислимий услуб асосий нақш бўлиб, ўзида саноқсиз турлари кенг тарқалган. Хандасавий нақш (ғишт, меҳроб, занжир каби)лар, яъни гирих услуби ҳам ишлатилади. Баъзан ҳайвонлар қисмли нақшлар муносиб уйғунлаштирилган.

1970 йиллар бошида бадиий кандакорликда ишловчи усталар ва марказлар сони камайди; кандакорлик буюмларни ишлаб чиқариши ҳам сусайди. Ҳозирги вақтида бадиий кандакорлик марказлари тикланди (Тошкент, Бухоро, Марғилон, Хива).

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)