Соҳа: Ижрочилик санъати
Сувора (форсча "суворий" – отлик) – Ўзбекистоннинг Хоразм ҳудудида кенг тарқалган йирик ашула йўли, Хоразм мақомлари таркибидаги ашула йўллари. Сувора ўтмишда тасаввуф оқимининг мусиқа санъатидаги кўринишидир. Суворалар, қадимда диний сўзлар билан айтилиб, ижрочиларни "гўянда" (айтимчи) деганлар. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Нақш (маъноси – безак, қўшиқ, шакл) – ўзбек анъанавий мусиқасида айтим ва ашула йўллари. Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида тарқалган тўй маросим қўшиғи - эркаклар томонидан чолғу жўрлигисиз куёвни келинни ўйига кузатиш жараёнида айтилган, якка гуруҳ тарзида. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Ўзбек мумтоз мусиқасини ташкил этувчи айтим-ашула жанрлар таркибига мумтоз ашула ва мумтоз яллалар киради. Ҳар бири ўзига хос мавқеи, мазмуни, куй-оҳанг тизими, шакли ва ижро услублари билан ажралиб туради. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Тановар (форсча – жасур, қудратли, кучли) - ўзбек ижрочилик сангъатида кенг тарқалган халқ ва мумтоз айтим-ашула ва чолғу йўллари. Одатда "Тановар" ибораси икки сўздан ташкил топган: "тан" - яъни жисмни, "овар" – эса завқ олиб келиш маъноларини англатади. |
Соҳа: Ижрочилик санъани |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Фольклор санъати анъаналари, қўшиқ ва рақсларини ўзида мужассам этган созандачилик санъати бир неча минг йиллик бой тарихга эгадир. Узоқ ўтмишдан бизгача етиб келган қадимий топилмалар, ноёб миниатюра санъати асарлари шундан далолат беради. "Созанда" сўзи "чолғучи" луғавий маъносида қўлланилади. Аммо ижрочилик маданияти қўллаётган "созанда" истилоҳи Бухорода ва унга яқин ҳудудларда қадим замонлардан ҳозиргача тўй маросимларида, асосан аёллар базмларида қўшиқ, яллалар куйлаб, рақслар ижро этиб, томошабинларни ўз санъаткорона маҳорати билан ҳушнуд этувчи аёл санъаткор ёҳуд санъаткорлар гуруҳи маъносида қўлланиб келинган. Созандачилик санъати мусиқий ижрочилигининг бир йўналиши бўлиб, оғзаки ижодининг ёрқин намуналари бўлган мавриги жанри ва мавригихонликни камраб олган. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Ўзбеклар жаҳондаги энг қадимий маданий анъаналарга эга бўлган халқлардан биридир. Халқимиз томонидан асрлар мобайнида яратилиб, сайқал берилган моддий ва маънавий маданият дурдоналарининг илдизлари жуда олис замонларга бориб тақалади. Бадиий салоҳияти ғоят юксаклиги туфайли, жуда қадим замонларданоқ фольклор санъатининг бебаҳо намуналари яратган халқимиз анъанавий маданият ривожида муҳим роль ўйнаган халқ оғзаки бадиий ижодиёти ҳамда маросим қадриятларининг ҳам ижодкори ҳисобланади. Аждодларимиз ўз ота-боболари томонидан яратилган бебаҳо миллий фольклор анъаналарини ўз бадиий тафаккури маҳсули билан бойитиб, янада ривожлантирганлиги учун ҳам ўзбек халқининг миллий анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб ва такомиллашиб, ҳозирги кунгача сақланиб келмоқда. Мамлакатимизнинг ҳар бир вилояти, ҳар бир минтақаси ўзига хос тарзда айтим ва чолғу йўллари, рақслари ва локал ижрочилик услубларига эга бўлиб, энг яхши намуналарини кенг кўламда оммалаштиришни тақозо этади. Шулардан бири Зарафшон воҳасида кенг тарқалган қарсакдир. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Маросим қўшиқлари мусиқа фольклорининг мураккаб ва муҳим масалаларидандир. Санъатнинг баъзи бир томонлари, халқ маънавий маданияти, шеърияти, маишати маросим қўшиқларида ўзига хос равишда намоён бўлган ва у билан бирлашиб кетган. Маросим қўшиқлари ўзбек халқи ҳаётини, тарихи, этнографияси, диний эътиқоди билан боғлиқлиги,б уларда сўз ва куй мутаносиблиги муҳим роль уйнайди ва аҳамият касб этади. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Хоразмда халқ қўшиқлари ва эпик асарларни, улардан олинган парчалар ва айрим термаларни куйловчи ижодкорларни халфа деб аташади. Халфа – Хоразм воҳасида кенг тарқалган маҳаллий оғзаки ижод намуналарини маромига етказиб, ижро этувчи аёл. Халфалар фаолият кўрсатиш шароитига кўра маълум йўналишга бўлинади: чолғу орқали куйларни чалувчи "халфа сози", тўй ва базмларда қўшиқлар ижро этувчи "халфа ёдоғи", достон ва ундаги терма-қўшиқларни ижрочиси "халфа достончи", рақс тушувчи аёллар "халфа раққоса ёки ўйинчи" ҳамда "халфа китобий" - таъзия ва маросимларда китоб ўқувчи аёл, отин (отинойи). Ўтмишда улар "ичкари"да аёлларга хизмат қилганлар. |
Соҳа: Ижрочилик санъати
Ўзбекистон ҳудудидаги рақс санъати жуда қадимий илдизларга асосланган бўлиб ўзида ҳалқ оғзаки ижодиёти, мусиқа, қўшиқ ва рақсларни мужассам этган. Тарихдан бизгача "катта ўйин" номи билан маълум дойра усулларига мос ҳаракатлар асосига қурилган рақс санъати, шунингдек "Хона базм ўйин" номи билан маиший рақслар етиб келган. |