Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Нақш

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.03.03

 

Нақш (маъноси – безак, қўшиқ, шакл) – ўзбек анъанавий мусиқасида айтим ва ашула йўллари. Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида тарқалган тўй маросим қўшиғи - эркаклар томонидан чолғу жўрлигисиз куёвни келинни ўйига кузатиш жараёнида айтилган, якка гуруҳ тарзида.

Халқ шеърияти қўлланган, ўзбек ва тожик тилларида ижро этилган. Тожикистонда "Лаъли" ҳам дейишади. Мусиқий қонуниятлари ва ижро услуби бўйича ўзига хослик билан ажралиб туради. Маросим қўшиқ туркуми сифатида мавжуд, унинг таркибида: Катта нақш ёки нақши калон, Ўрта нақш ёки нақши мийона, Кичик нақш ёки нақши хурд, Терма нақш ёки нақши оддий (нақши халқий). Катта нақш етук хонандалар томонидан галма-гал, эркин услубда баланд овозда айтилган бўлиб, катта ашула услубига яқин. Қолган нақшлар якка гуруҳ тарзида куйланади: терма нақш гуруҳ шаклида тезроқ усулида ижро этилган. Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти айрим туманларида сақланиб, халқ ижрочилари томонидан ниқоҳ тўйлари маросимларида ижро этилмоқда.

Naqsh medium 2
Нақш - ўзбек мумтоз мусиқасида кенг тарқалган ашула йўли. Ўрта аср рисолаларида нақш куй, вазн ва шеър тузилмасиларидан иборат мукаммал мусиқий шакл, мисол учун Нақши Баёт – ўзига хос мураккаб ашула йўли. Фарғона-Тошкент мақом йўллари ва Хоразм мақомлари туркумлари таркибидаги ашула йўли. Мақомлардаги Савт услубига яқин ва ўхшаш; талқин ёки наср усулларига эргашган шакл, масалан, Сегоҳ нақши. Хоразм "танбур чизиги"даги дутор мақомларида кўпгина нақшлар келтирилган - Нақши Мискин, Нақши Талқини Урганжий, Нақши Садри Ироқ ва ҳ. Йирик намояндалари – Мадраим Шерозий, Комилжон Отаниёзов, Рўзимат Жуманиёзов ва б.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)