Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Сувора

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.03.02

 

Сувора (форсча "суворий" – отлик) – Ўзбекистоннинг Хоразм ҳудудида кенг тарқалган йирик ашула йўли, Хоразм мақомлари таркибидаги ашула йўллари. Сувора ўтмишда тасаввуф оқимининг мусиқа санъатидаги кўринишидир. Суворалар, қадимда диний сўзлар билан айтилиб, ижрочиларни "гўянда" (айтимчи) деганлар.

Сувора сўзи "суворий" сўзидан чиққанлиги бежис эмас, чунки устозларнинг айтишича Сувораларнинг ритм, доира усуллари отнинг оёқ товуши ҳолатидан олинган дейишади. Шунинг учун ҳам мусиқа ижодиётида от билан боғлиқ асарлар жуда кўп учрайди. Ҳозирги кунда Сувора ашула йўли, чолғу йўли ва мақомлар таркибидаги чолғу ва ашула йўллари ҳамдир. Сувораларнинг бизгача бешта асосий йўли ва йигирмага яқин Савти сувора ва Уфори суворалари етиб келган.

Суворанинг ашула йўли оддий 2/4 ўлчовидаги доира усулида мумтоз шоирларнинг шеърлари асосида ижро этилади. Энг қадимий Она сувора (Катта сувора ёки Тож сувора ҳам дейилади), Огаҳий ва Машраб сўзлари билан айтилади. Ижро услуби якканавоз чолғу (танбур, дутор ёки тор) жўрнавозлигида. Сувора ашула йўллари орасида Чапандози сувора, Як парда сувора, Кажҳанг сувора, Қўш (Хуш) парда сувора, Беш парда сувора каби асарлар кенг тарқалган. Савти сувора 12 ва ундан кўп қисмли бўлиши мумкин, кейин Уфори савти сувора ва Гул уфор савти суворалар ҳам ижрочилик амалиёти бўлган.

Суворалар Хоразм мақомлари туркумининг машҳур бўлган ашула йўллари. Мақомларда асосий шўъбалардан кейин ўрин олган. Усуллари мураккаб 13/4 ўлчовида. Шунингдек оддийроқ 6/8, 3/4, 3/8 ўлчовидаги сувора ашула йўллари ҳам мавжуд. Йирик Сувора ашула туркумлари таркибида асосий Суворалардан ташқари иккитадан Савт ва Уфорлар ижро этилади. Чолғу йўллари ўзига хос куйлари ва усуллари билан ажралиб туради, жумладан, Сувора I - III.

Фарғона водийсида Сувора сурнай чолғу йўллари ҳам кенг тарқалган. Ижрочилик амалиётида машҳур хонандалар томонидан яратилган Суворалар мавжуд – Сувораи Комил (Комилжон Отаниёзов ижоди), Қорчмоний сувора (Ҳожихон Болтаев), Индамас сувора (Қувондиқ Искандаров), Гўжайи сувора (Озод Иброҳимов), Ним парда сувора (Раҳматжон Қурбонов) и б.

Сувора ижрочилари орасида Ҳожихон Болтаев, Комилжон Отаниёзов, Отажон Худойшукуров, Мадраим Шерозий, Қувондиқ Искандаров, Матназар Худойназаров, Рахматжон Қурбонов ва б., жумладан, Ҳожихон Болтаев репертуарида 50 ортиқ Сувора мақом ашула йўллари, ашула туркумлари, ашула йўллари ўрин олган. Сувора ашула йўллари асосида Хоразмда хонандаларнинг ижодий мусобақалари "Дийралашма" ўтказилади (бир куй асосида турли мавзуидаги шеърлар ижро этилиши лозим). Суворалар асосида замонавий эстрада қўшиқлари ҳам яратилмоқда (Огабек Собиров, Ўлмас Оллаберганов ва б.).

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)