Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

2-соҳа - Ижрочилик санъати

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.05.01

 

Хоразм рақси – ўзбек халқ рақс услубларидан бири ҳисобланади. Хоразм воҳасида қадим замонлардан шаклланиб асрлар давомида ривожланиб келган. Ушбу йўналиш ҳаракатларга бой, эркаклар ва аёллар рақсларида бармоқларни шақиллашиш, гавдани тик тутиш, қўлларни силкитиш ва бошқа ҳаракатлар, тиззага сакраш, қайроқ билан маром бериш ва бошқа усуллар мавжуд.

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.05.02

 

Бухоро рақслари ҳозирги Бухоро вилояти музофотида шаклланиб ривожланган. Одатда Бухоро рақслари қўл ҳаракатлари билан бошланади, кейинчали гавда ҳаракатлари қўшилиб, ундан кейин оёқ ҳаракатлари билан тўлдирилади. Бунда гавданинг турли ҳолатлари, ортга букилиш, ўз ўқи атрофида айланиш, қўлларнинг ранг-баранг ҳаракатлари рақсларнинг жозибадорлигини оширади.

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.05.03

 

Сурхон рақслари бошқа ўзбек рақс мактабларидан кўчманчи аҳолининг турмуш тарзи билан боғлиқлиги билан ажралиб туради. Енгил ва дадил қадам ташлаш, маъноли қўл ҳаракатлари, гавданинг майин ҳаракатланиши билан бойитилган аёллар рақсида аксарият ҳолларда турмушда ишлатиладиган қошиқ, урчуқ, чиғириқ, чироқ ва бошқа рўзғор буюмларидан фойдаланилади.

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.05.04

 

Фарғона рақсларининг илдизлари майдонларда намойиш этиш учун мўлжалланган "катта ўйин" ва меҳмонҳона ва хонадонларда намойиш этиладиган "кичик ўйин"га бориб тақалади.

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.06.01

 

Дорбозлик – дор ўйин – баланд дор устида ўйинлар кўрсатиш томоша санъати жанри, ХХ асрда цирк санъати ҳам жанри. Дор устида ҳар қандай нотурғун ҳолатда ҳам гавда мувозанатини сақлаш маҳорати намойиш этилади. Дорбозлик тахминан 2,5 минг йил муқаддам Шарқда пайдо бўлган, сўнг бутун дунёга тарқалган. Дор дастлаб паст қурилган, машқлари ҳам содда бўлган.

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.06.02

 

Аския (арабча "азкиё"- ўткир зеҳнли, ҳозиржавоб) – ўзбек халқ оғзаки ижодининг хушчақчақ ва кулгили томоша санъатининг оммалашган жанри. У одатда халқ сайилида, тўйларда ва бошқа маросимларда ижро этилади. Ўзбекистоннинг Фарғона водийси ва Тошкент вилоятларида ривожланиб, санъат даражасига кўтарилган. Фарғона водийси аҳолиси аския томошаларида фаол қатнашиб келишади. Ижрочи-аскиячилар (аскиябоз) билан тингловчиларининг умумий кулгиси аскияга ҳарорат, хушчақчақлик бағишлайди.

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.06.03

 

Масхарабозлик – ўзбек томоша санъатининг бир тури. Ўтмишда масхара ёки мукаллид томошаси, аниқроғи, ниқоб (маска) кийган актёр томошаси. Ўтмишда қадимий инсон турли маъбудларга сиғиниши туфайли, масхара одам ёки ҳайвонлар қиёфасини акс эттирувчи ниқобларни кийиб томоша кўрсатган, рақсга тушган.

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.06.04

 

Ўзбек қўғирчоқ томошалари анъанавий халқ томоша санъатининг алоҳида йўналиши бўлиб ўз анъаналарига эга. Бу санъат Сурхондарёда "Сувхотин", Хоразмда "Ашшадароз", "Масхарабоз", "Полвон" номлари билан юритилган.

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.06.05

 

Халқ ўйинлари тараққиётнинг барча босқичларида ўз даври одамларининг хаёти, турмуш тарзи, меҳнат шароити, миллати, дини ва бошқа ўзига хос белгиларини ўзида мужассам этиб келган ва иштирокчиларда чаққонлик, чидамлилик, ижодий топағонлик, ғайратлилик, кучлилик сифатларини тарбиялашга хизмат қилган.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)