Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Масхарабозлик

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.06.03

 

Масхарабозлик – ўзбек томоша санъатининг бир тури. Ўтмишда масхара ёки мукаллид томошаси, аниқроғи, ниқоб (маска) кийган актёр томошаси. Ўтмишда қадимий инсон турли маъбудларга сиғиниши туфайли, масхара одам ёки ҳайвонлар қиёфасини акс эттирувчи ниқобларни кийиб томоша кўрсатган, рақсга тушган.

Айрим худудларда аза-мотам маросимларида ўлган оила аъзосини эслаб, ёдга олиш маросимида масхара ниқоб тақиб, худди ўша марҳумга ўхшаб гапирган, ҳаракат қилган. "Садр", "Ашшадароз", "Масхарабоз" номли томоша ўйинлари тарқалган. Улар ўзига хос оғзаки драматургияси, бадиҳагўйлиги, ҳаётий воқеаликни ҳажвий ифода этиши ва жонли намойиш қилиши билан ажралиб туради. Масхарабозлик ўзининг шаклланиши, ижтимоий жараёни, устоз-шогирд анъаналари, жамоатчилик мавқеи, вазифаси ва интилиши бўйича қўғирчоқ ўйинларига яқин. Айнан масхарабоз қўғирчоқбозликда етук (жонли) бошловчи бўлган. XIX-XX асрлар чегарасида масхарабозлик дорбозлик санъатига қўшилган бўлиб ўз томошаларида полвонлар ва дорбозлар билан намойиш этиб келган. Лекин ниқоб ўрнида юзига грим қилиб, ўзига хос либосда томошабинларни жалб этиш мақсадида томоша кўрсатган.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)