Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Мавриги

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.04.01

 

Фольклор санъати анъаналари, қўшиқ ва рақсларини ўзида мужассам этган созандачилик санъати бир неча минг йиллик бой тарихга эгадир. Узоқ ўтмишдан бизгача етиб келган қадимий топилмалар, ноёб миниатюра санъати асарлари шундан далолат беради. "Созанда" сўзи "чолғучи" луғавий маъносида қўлланилади. Аммо ижрочилик маданияти қўллаётган "созанда" истилоҳи Бухорода ва унга яқин ҳудудларда қадим замонлардан ҳозиргача тўй маросимларида, асосан аёллар базмларида қўшиқ, яллалар куйлаб, рақслар ижро этиб, томошабинларни ўз санъаткорона маҳорати билан ҳушнуд этувчи аёл санъаткор ёҳуд санъаткорлар гуруҳи маъносида қўлланиб келинган. Созандачилик санъати мусиқий ижрочилигининг бир йўналиши бўлиб, оғзаки ижодининг ёрқин намуналари бўлган мавриги жанри ва мавригихонликни камраб олган.

Мавриги Бухоро мусиқа анъаналарига хос эркаклар ва аёллар фольклор жанри. "Мавриги" ибораси Бухорога Хуросоннинг ҳар жойларидан қўчиб келган, айниқса, Маврийлик (ҳозирги Туркманистоннинг Мари шаҳри) эронийларига таалуқли бўлган "маврий" сўзидан келиб чиққан. Аниқроғи, Бухоро амирлиги даврида Маврдан кўчиб келган эронийларнинг мусиқий ижодиёти бухороликлар орасида кенг тарқалиб, маҳаллий маданиятларнинг таъсирида шаклланиб, ўзгаришлар касб этган. Натижада, Бухоро мусиқа фольклорида янги мусиқий оқим барпо этилди ва маҳаллий тожик ва ўзбек миллати орасида оммавийлашиб кетди.

Мавриги – Бухорода ХIХ ва ХХ аср бошларида ривож топган қадимий халқ қўшиқлари силсиласи бўлиб, асосан доира жўрлигида ижро этилади. Ўзига хос анъанавий ижро қоидаларига бўйсунадиган туркум қўшиқ ва куйлардан ташкил топган. Оҳиста бошланади, кейин тезлашади, энг хушоҳанг куйли шўх маромлар билан авжига чиқади. Қўшиқлардан ташқари ораларида муҳаммаслар ижро этилган, рақслар жўр бўлган. Маврихонлик гуруҳи аёл ижрочилар - қўшиқчи-созанда, доирадаст (доирачи, кейинчалик бошқа чолғулар ҳам қўшилган) ва рақслардан иборат бўлган. Эркаклар гуруҳи ушбу тартибда фаолият кўрсатади.

Мавриги – қўшиқлар туркуми, тожик ва ўзбек тилларида талқин этилади. Ақсарият сўз матнлари халқ шеърияти (тўртликлардан иборат). Мумтоз шоирларнинг ғазал ва муҳаммаслари ҳам қўлланилган. Ижронинг асосий қисмлари (халқ фалсафасига кўра) Шаҳд (муқаддима), Тараққиёт (ривожланиш) ва Пировард (ечим) деб аталади ва улар бир-бири билан боғланиши, ўтиши эса ўзаро узвий занжир сифатидаги беланишга эга. "Шаҳд" даврида ижро этиладиган қўшиқлар асосан мунгли нола билан бошланиб ("Шаҳд" қўшиғи Ҳофиз ғазали билан эркин услубда талқин қилинади), сўнгра эркин усулда ижро этилади (Якзарб, Даромади Чорзарб, Чорзарб, Гардон ва б.). Бу қўшиқлар ўзининг ички мақомига эга бўлиб, ғўё бир жажжи достондек, ўзига хос характерида лирик ва драматик тарзда, қўшиқ жанрлар уйғунлигини намоён этилади. Қўшиқларнинг аввал оҳиста, сўнғра бироз қўтаринқи руҳ билан талқин этилиши руҳий парвозга бошлайди. Бошланиш қисми руҳий қамолга эришишга имқоният яратилади. Тараққиёт қисмида қўшиқлар тизими қисқа (Майдахони, Майда ғазал, Ёр-ёр, Бача-бача, Овардан, Муҳаммас ва б.) бўлиб, ички ва ташқи мақоми жиҳатдан хилма-хил, ижрода шиддат касб этади. Унда ранг-баранг руҳий ҳолатлар алмашиб, инсон қалбини завқлантириб, руҳий покланишига чорлайди. Пировард – якуний қисм ижронинг энг юқори авжидир (Хуш омадан, Авж, Муҳаммас, Уфар, Зангбози ва б.). Бунда инсоннинг руҳий олами тараннум этилади. Олами сағир (инсон) руҳий ҳолати олами қабир (қоинот) узра саёҳат қилиб, ўзаро уйғунликка эришади. Қалб қўзи очилиб, жозибаси пайдо бўлади. Ушбу тарздаги композиция Бухоро вилояти филармонияси қошидаги "Мавриги" жамоаси томонидан саҳналаштирилган (раҳбари Ориф Атоев).

Мавриги "Нозанин" ва "Моҳи ситора" фольклор ансамбллари томонидан тикланиб, тарғиб этилди. Етук намояндалари – Туҳфахон Пинҳасова, Олима Ҳасанова, Ориф Атоев, Ҳайдар Шодиев, Мурод бобо Ҳасанов, Раъно Мусаев, Боғдагул Тураева, Гулчеҳра Мамедова, Матлаб Ражабова ва унинг фарзандлари – Машраб, Машкура ва Мурод Қодировалар. Сурхандарёда сурнай йўлидаги "Мавриги" куйлари ҳам тарқалган.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)