Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Тановар

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.03.05

 

Тановар (форсча – жасур, қудратли, кучли) - ўзбек ижрочилик сангъатида кенг тарқалган халқ ва мумтоз айтим-ашула ва чолғу йўллари. Одатда "Тановар" ибораси икки сўздан ташкил топган: "тан" - яъни жисмни, "овар" – эса завқ олиб келиш маъноларини англатади.

Ушбу ибора амалий санъатдан келиб чиққан ва истеъмолга кириб келган: косибчилик амалиётида хомашё билан ишлашининг илк жараёни, оддий терини мослаб (ошлаб) бериш билан боғлиқ (масалан, маҳси тикилишидаги мураккаб жараён ёки тикилган маҳсининг ғич-ғич товушларни чиқариши "тановар" дейилган).

Тановарнинг дунёга қилиши ҳам бир кособнинг ижоди билан боғлиқдир - ўз севгилисига атаган мактуб. Умуман ўзбек мусиқаси маданиятида, айниқса, Фарғона водийсида кенг тарқалган халқ қўшиғи, халқ шеърияти асосида яратилган ва оммавийлашган. Унда ўзбек қизининг севгилиси билан учрашиш ва висолга етиши муқаррарлиги акс эттирилган. Тановарнинг халқ айтим йўлидаги "Қора соч", "Сумбула" (халқ сўзлари), "Энди сендек" (Муқимий шеъри) вариантлари дутор жўрнавозлигида талқин этилган бўлиб, кейинчалик унинг мумтоз ашула ва чолғу йўллари шаклланган, жумладан, "Тановар", "Адолат тановари", "Ёввоий ёки Даъди тановар", "Фарғонача шаҳноз", "Қўқонча тановар", "Марғилон тановари", "Наманган тановари", "Янги тановар" каби локал вариантлари ижод этилиб, халқимиз орасида оммалашиб кетган (ХХ асрда Тановарнинг 20 ортиқ вариантлари мавжуд). Тановар нафақат мусиқа санъати, балки шеърият, рақс, театр ва тасвирий санъатларда ҳам ижод этилган.

Тановар йўлларига кўпгина ўзбек хонандалари ва бастакорлари ёндошган ҳолда унинг ноёб ва ўзгача ижод ва ижро талқинларини яратилишига муваффақият бўлишган. Бу асар мазмунан, шаклан ва ўзининг куйчанлиги, ҳаяжонлиги билан ажралиб туради. Куйнинг кенг ривожи, оҳанглар безаклар билан кўпроқ бойитилиши, оҳангнинг садоланиши асарнинг эҳтиросли, ширадор ва таъсирчанлиги чиқиши тингловчига завқ-шавқ ва хузур бахш этади. Тановарнинг мумтоз ашула йўлларида ўзбек аёлининг маънавий гўзаллиги ўз аксини топган. Тановарнинг бошланғич оҳанглари, мустасносиз, ўрта пардаларда жойлашган бўлиб, ижро жараёнида аста-секин ривожланиб (куй диапазони кенгайиб), авж қисмида ўзининг таъсирчанлик ҳолатига олиб келади. Унда тингловчини ҳам, ижрочини ҳам ҳаяжонли бир туйғуни ҳис этишига ва иккиёқлама жонли ва дардли хусусият касб этади. Умуман олганда ашуланинг ҳар бир образи ва ҳар бир шакл тузилмаси таркибида инсоннинг маънавий дунёси ўз аксини топади.

Тановарнинг турли жанрлар таркиби кенг тарқалган: халқ қўшиғи (Кора соч), ашула йўли (Энди сендек, Адолча), катта ашула (Ёввоий тановар), эстрада қўшиғи (Тановар), ашула туркуми (Тановар I-V), ашула бастакорлик ижодиётида ("Улкун жонон" – Б.Мирзаев, "Ёввоий тановар" - Жўрахон Султонов, "Тановарни тинглаб" - А.Исмоилов).

Тановар – чолғу йўли бўлиб, дутор, танбур, ғижжак, чанг учун ижод этилган, жумладан, "Қўқон тановари" дутор учун, "Турғун тановари" дутор, танбур ва сато учун, "Гулбаҳор ва тановар" чанг учун (Гулбаҳор куйи "Дугоҳ-Ҳусайний IV" оҳанги асосида ижод этилган). "Тановар" – бу мусиқий шакл ва усулнинг ҳамда дутор сози номлари ҳамдир.

Тановар – машҳур ўзбек рақси, илк бор Мукаррама Турғубоева томонидан ХХ асрнинг 40-чи йилларида саҳнага олиб чиқилган ва ўзига хос рақс санъати асари сифатида оммашиб кетган. Куй тузилиши юқори пардалардан бошланиб, ўзининг асл йўлига ўтади ва ушбу оҳанг ривож олиб рақс ҳаракатлари билан мутаносиблигида чолғу ансамбли жўрнавозлигида талқин этилади. Муссавир Б.Жалолов "Тановар" номли маҳобатли тасвирий сурат ("Баҳор" концерт зали учун) асари яратган.
Тановар ХХ асрда Н.Миронов, В.Успенский, Е.Романовская, А.Козловский, Ю.Ражабий томонидан нота олинган. Композитор А.Козловский 1936 йили Ҳ.Носирова ижросида "Тановар"ни нота олиб, унинг асосида хонанда ва симфоник оркестри учун қайта ишлаган (ушбу асар Ҳ.Носирова ижросида А.Козловский дирижёрлигида симфоник оркестри жўрлигида тингловчиларга тақдим этилган). Кейинчалик композитор ушбу куй асосида "Тановар" симфоник поэма (1940) ва "Тановар" балети (1971)ларини ижод этган. "Тановар" асосида Т.Содиқов хонанда ва оркестр учун асар, М.Бурҳонов "Энди сендек" ашулани жўрсиз хор учун қайта ишлаб, ўзига хос оригинал асар яратган. М.Ашрафий ва С.Василенколарнинг "Бўрон" операсида ҳам "Тановар" ашуласи қўлланилган. А.Набиев "Тановар"ни фортепиано учун қайта ишлаб ўзига хос асар яратган.

"Тановар" – Ўзбекистон маданияти оммавий тус олган асар бўлиб, кўпгина хонанда ва созандалар ижрочилигида, ўзбек бастакорлари ва композиторлари ижодидан ўрин олган.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)