Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

МУМТОЗ АШУЛА ЙЎЛЛАРИ

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.03

 

Ўзбек мумтоз ашула йўллари ўзининг анъанавийлиги, буюклиги, таъсирчанлиги, профессионаллиги, мукаммалиги, кўплаб бадиий воситаларга бойлиги билан ўзига хос мусиқа-ижрочилик санъати турига айланган. Катта бадиий-эстетик имкониятларга эга бўлган мумтоз ашула йўллари миллий руҳ, миллий қиёфани шакллантириш, миллий қадриятларни сақлаш, бойитиш ва кейинги авлодга етказиб беришнинг самарали воситаси сифатида намоён бўлади.

Халқ ашула йўлларинига қараганда мумтоз ашула йўллари етук хонандалар томонидан чолғу (ианбур, дутор, тор) жўрнавозлига талқин этилади. Мумтоз ашула йўллари жанрлар таркибига мумтоз ашула, мумтоз ялла, катта ашула (Фарғона водийси), мухаммас ва халқ ашула (Бухоро), сувора ва накш (Хоразм) ва диний мавзуидаги муножот, наът, ҳамд, манзума, яккахонлик, хонакоий, каландарлар кириди.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)