Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

МАҚОМЧИЛИК САНЪАТИ

Соҳа: Ижрочилик санъати
Тартиб рақами: 02.01

 

Мақом ўзбек халқининг етакчи анъанавий мусиқаси ижодиётининг етакчи жанри бўлиб, у ўрта аср ва кейинги даврларда Марказий Осиё, умуман Шарқ ҳудудини ХIХ-ХХ асрларда ларзага солган ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётга ўз таъсирини ўтказган жонбахш куч сифатида намойиш этилган. Серқирра мақом анъаналари юксалиши ўзига хос мақомот тизимини шаклланишига олиб келди. Улар бастакорлар махсули бўлиб, етук хонанда ва созандалар томонидан ижро этилиб келинган. Шу боис мақомчилик санъати, ўзига хос мақом ижрочилиги юзага келди.

Ўзбекистонда мақомот тизими "Шашмақом", "Хоразм мақомлари", "Фарғона-Тошкент мақомлари", мақом чолғу ва мақом ашула йўллари, бастакорлар томонидан яратилган мақом асарларини камраб олиб ҳар бири ўзига хос мавқеи ва ижрочилик услублари билан ажралиб туради.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)