Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Вебсайтнинг янгиланган кўриниши

Ушбу вебсайтни янгиланганлиги ҳақида мамнуният билан сизга хабар қилмоқчимиз. Жумладан, вебсайтнинг дизайни ва мазмуни янгиланди. Бундан ташқари мобил телефонлар ва планшетлар учун янги кўриниши яратилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

Дизайн. Замонавий талабларга жавоб бериш учун ҳамда ўқишда қулайлик яратиш учун вебсайтнинг ранг схемасига ўзгартириш киритилди. Хусусан бир рангнинг уч хил тури танланди. Баъзи бир бўлимлар олиб ташланди ёки алмаштирилди. Бундан ташқари вебсаҳифанинг юқори, ўрта ва қуйи қисмларига ўзгартириш киритилди. Бош саҳифа уч қисмга бўлинди. Фон, фон безаги ва баннер ўзгартирилди.

Номоддий маданий мероснинг янгиланган рўйхати. Вебсайтнинг Ўзбекистон номоддий маданий меросига таалуқли қисми янгиланди. Рўйхатнинг ўзи янгиланди, ҳар бир объектга ҳавола берилди, НММ соҳаларининг номлари қўшилди. Бундан ташқари ЮНЕСКО томонидан кўриб чиқилаётган янги НММ объектлари ҳақида маълумот қўшилди.

Офорграфик хатоларни текшириш. Орфографик хатоларни текшириш тизими ишга туширилди. Эндиликда ҳар бир фойдаланувчи агар матнда хатоликни кўрса, бу ҳақда вебсайт маъмуриятига хабар қилиши мумкин. Бунинг учун у хатолик бўлган жойни белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босиши лозим. Кейин, хатонинг мазмунини кўрсатиб, бу ҳақда вебсайт маъмуриятга хабар юбориши керак.

Мобил телефонлар ва планшетлар учун вебсайтнинг кўринишлари. Вебсайтдан фойдаланишда қулайлик яратиш учун мобил телефонлар ва планшетлар учун вебсайтнинг янги кўринишлари ишга туширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу қурилмаларда ўқиш учун вебсайтнинг фақатгина энг керакли бўлимлари қолдирилди.

"Ўзбекистон номоддий маданий мероси" вебсайти маъмурияти.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)