Ипак ва зираворлар фестивали
- Подробности
Июнь 16, 2014
Бухорода анъанавий Ипак ва зирворлар фестивали бўлиб ўтди. Унда юртнинг барча ҳудудларидан келган ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.
Ҳунармандчиликнинг каштачилик, зардўзлик, ёғоч ва ганч ўймакорлиги, заргарлик ва кулолчилик, гилам тўқиш, пичоқчилик каби қадимги турларини намойиш этишга йўналтирилган фестивалнинг айнан Бухорода ўтказилиши тасодифий эмас. Бу ердаги бетакрор тарихий ва маданий ёдгорликлар, миллий анъаналар ва қадриятлар кишида завқ, ҳайрат ва ифтихор уйғотади.
Тадбир доирасида ипак матолар ва зираворларнинг савдоси ташкил этилди. Бухоро кандагорлик, миниатюра, зардўзлик, темирчилик мактаблари тақдимотлари, моҳир гиламдўзлар, атлас ва адрас тўқувчиларнинг кўргазмали сабоқлари катта қизиқиш уйғотди. Ёш дизайнерлар коллекцияларининг намойишлари, фольклор гуруҳлар чиқишлари бўлиб ўтди, халқ ўйинлари кўрсатилди.
«Uzbekistan today» газетаси.