Дам олиш масалаларининг муҳокамаси
- Подробности
Июнь 14, 2014
13-14 июнь кунлари Самарқанднинг А. Навоий номидаги маданият боғида "Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолиятини ташкил этиш истиқболлари" мавзусида республика семинари ўтказилди.
Семинар доирасида Оқдарё, Пайариқ ва Жомбой туманларидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Семинар қатнашчилари ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик жамоалари ва тўгаракларда ўтказилаётган "устоз-шогирд" маҳорат дарслари ҳамда ўқув машғулотларини кузатишди. Иккинчи куни тадбир Регистон ансамблининг Улуғбек мадрасасида семинар-тренинг шаклида давом эттирилди. Унда "Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолиятини ташкил этишда асосий устувор вазифалар", "Маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари", "Маданият ва истироҳат боғларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва устувор вазифалар", "Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида номоддий маданий мероснинг миллий рўйхатларини юритиш ва номзодлик рўйхатларини ЮНЕСКОга тайёрлаш тартиби" каби мавзулардаги маърузалар тингланди ва тегишли йўналишлардаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.