РИСОЛА: Ўзбекистон номоддий маданий мероси рўйхати
Ушбу рисола Ўзбекистон мутахассислари томонидан "Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ЮНЕСКО конвенциясига мувофиқ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази томонидан тасдиқланган миллий рўйхат асосида тайёрланди.
Рисола "Марказий Осиё минтақасида номоддий маданий меросни ҳужжатлаштириш" номли Ўзбекистон ва ИЧКАП ташкилотининг 2011-2014 йиллар ҳамкорлик лойиҳаси доирасида тайёрланган.
Мазкур рисола Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 2003 йил Конвенцияси соҳаларига мувофиқ Ўзбекистон номоддий маданий мероси билан таништиради. Нашрда келтирилган олтмишта элемент орқали авлоддан авлодга ижодкорона ўтиб келаётган Ўзбекистон номоддий маданий меросининг турли жабҳаларини чуқурроқ англашимизга имконият яратади.
НАШР ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ
Муаллиф: ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси
Йил: 2016 й.
Тиллар: Ўзбек, инглиз
Формат: .pdf
Файл: Ҳавола