Ўзбекистонда номодиий маданий мерос масалалаи билан бир қатор давлат ташкилотлари ва муассасалари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, қатор вазирликлар, давлат телерадиокомпанияси, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимиятлари, Фанлар академияси, Бадиий академия, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармалари, ижодий уюшмалар ва бошқалар шуғулланади.
Давлат ташкилотлари билан бирга маданият ва санъат масалалари билан бир қатор нодавлат ташкилотлари (жамғармалар, марказлар, уюшмалар) ҳам шуғулланади.