Yunus Rajabiy Berta Davydova Viktor Uspensky Mukarram Turghunboeva
01 / 04

Yunus Rajabiy

02 / 04

Berta Davydova

03 / 04

Viktor Uspensky

04 / 04

Mukarram Turghunboeva

Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази: атлас ва адрас тўқиш анъанавий технологиясини сақлаш

Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази – Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган. Марғилон Буюк ипак йўлида жойлашган бўлиб, маданий алмашинув ва иқтисодий ҳамкорликда муҳим ўрин эгаллаган. Эрамиздан аввалги 3 асрда Марғилон ҳунармандлари ипакли матоларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришган ва Осиёдан Европага қадар етказиб берган.

2007 йилда Атлас ва Адрас тўқиш анаъналарини давом эттириш ва келажак авлодга етказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси хукуматининг ташаббуси билан ЮНЕСКО ҳамкорлигида Марғилон шаҳридаги Сайид Ахмад Хўжа мадрасасида Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилди. Марказда қуйидаги авлод вакиллари фаолият кўрсатадилар: Расулжон ва Рахимжон Мирзааҳмедовлар (9 авлод вакиллари), Алишер Ахмадалиев ва Махмуджон Турсунов (3 авлод вакиллари) ҳамда Шерзоджон Ғозиев (2 авлод вакили).

Марғилон шаҳрида атлас, адрас, беқасам ва шойи тўқиш билан 500 дан ортиқ усталар шуғулланиб келадилар. Уларга ёрдам берувчи оила аъзолари ва шогирдлари билан ҳисоблаганда 3000 ортиқ одам шу касб билан ишлайди. Марказ усталари қадимий матоларни ва табиий бўёқни шунингдек бошқа мактаблар матоларини тиклашда фаол иштирок этмоқда. Қадимий Бухоро "Аъло Бахмал" матоси тўқилиш техникасини қайта тиклаганлиги учун 2005 йилда Расулжон Мирзаахмедов ЮНЕСКОнинг аъло сифат сертификати билан тақдирланди.

Марказ Марғилон шаҳридаги "Миллий ҳунармандчилик касбҳунар коллежи" билан ўзаро хамкорлик бўйича шартнома имзоланган. Хар йили 100 ортиқ коллеж талабалари марказда миллий матоларни тайёрлаш ва табиий бўёқлардан фойдаланиш бўйича амалиётда қатнашадилар.

Spell check
Ушбу вебсайтда орфографик хатоларни текшириш тизими мавжуд (Ctrl+Enter)